Германия чемпионати вакили "Ингольштадт 04" жамоаси бош мураббий Михаил Кёллнерни истеъфога чиқарди.
Учинчи дивизион клубини мавсум охирига қадар U-19 жамоаси мураббийи Сабрина Виттман бошқариб боради. Бу лавозим уни немис профессионал футболидаги биринчи аёл бош мураббийга айлантиради.
Муваффақиятсиз натижалар ортидан клубдан кетказилган Кёллнер 2023 йилнинг апрелидан бери жамоада ишлаб келаётганди.