Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Аёл девордаги гулқоғоз ортидан ажабтовур, аммо фойдали хабар топиб олди...

Аёл девордаги гулқоғоз ортидан ажабтовур, аммо фойдали хабар топиб олди...

Бу воқеа Австралияда содир бўлди. Аёл яқинда янги уйга кўчиб ўтганди. Уйни бошқатдан, ўз дидига мос қилиб таъмирлашни истади ва эски гулқоғозларни кўчира бошлади. Ана шунда гулқоғозлар ортида кутилмаган бир хабарга кўзи тушди. Хабар сиёҳ билан битилган, хабарда шундай жумлаларни ўқиш мумкин эди: “Агар сиз шу уйни сотиб олсангиз-у, бошқатдан таъмирлашни истаб қолсангиз, билинг, уй деворларига жами 8 та рулон гулқоғоз зарур бўлади. Мен аҳмоқ ҳар бири 17 доллар турадиган рулонларнинг атиги 6 тасини олибман. Етмади. Шу нарса менга жуда алам қилди. 1997 йил 21 декабр.”
Қарангки, аёл ҳам атиги 6 рулон гулқоғоз сотиб олганди. Азбаройи хурсанд бўлганидан югурганча чиқиб дўкондан яна икки рулон гулқоғоз сотиб олди.

Киритилди: 21:11 13.06.2020. Ўқилди: 3824 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!