Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Аёл боласи билан улар устига бостириб келаётган юк машинадан аранг қочиб қолди (видео)

Аёл боласи билан улар устига бостириб келаётган юк машинадан аранг қочиб қолди (видео)

Вьетнамнинг Халонг шаҳрида юк машинаси учта автомобилни уриб юборди ва одамларни босиб кетишига бир бахя қолди.

Ҳайдовчи аёл йўл четида тўхтаб, боласи билан машинасидан тушганда қарама-қарши йўналишдан келаётган тиркамали юк машина йўл ўртасидаги бетон ажратгичга урилиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Аёл ўзи томон бостириб келаётган юк машинаси йўлидан охирги лаҳзада қочиб қолишга улгурган. Воқеа гувоҳлардан бирининг машинасидаги видеорегистратор томонидан муҳрланган.

Юк машинаси иккита, жумладан аёл келган машинани уриб юборган ва йўл четида турган яна бир машинага бориб урилган. Бахтли тасодиф туфайлигина йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким жабрланмаган.

Киритилди: 10:38 13.12.2018. Ўқилди: 2133 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!