Give Me Sport портали экспертлари айни дамда дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузиб чиқди. Рейтингни тузишда нафақат ўйин даражаси, балки тан олиниши ва барқарорлиги ҳам ҳисобга олинган.
Биринчи ўринни "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ эгаллади. Иккинчи ўринда "Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор, кучли учликка эса "Олтин тўп"нинг сўнгги ғолиби "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри жойлашди.
Рейтингдан кейинги ўринларда Гарри Кейн, Роберт Левандовски, Эрлинг Холанд, Ламин Ямал, Килиан Мбаппе, Жуд Беллингем, Рафинья, Лионель Месси, Виржил ван Дейк, Букайо Сака, Жамол Мусиала, Уильям Салиба, Коул Палмер, Мартин Эдегор, Флориан Вирц, Алиссон, Деклан Райс, Антонио Рюдигер, Кевин де Брюйне, Фил Фоден, Лаутаро Мартинес, Антуан Гризманн жой олди.
Криштиану Роналду кучли 25 таликка кира олмади.