Бугун 15 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

«Айиқлар» Африкани тарк этиб, Курскка кетмоқда

«Айиқлар» Африкани тарк этиб, Курскка кетмоқда

Айиқлар кўнгиллилар бригадасининг россиялик ёлланма аскарлари Африканинг Буркина-Фасо давлатини тарк этмоқда. Бу ҳақда Франциянинг Le Monde газетаси хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, уларнинг Африкани тарк этишига Украина Қуролли кучларининг 6 августдан бери давом этаётган ҳужумлари фонида Курск вилоятига ўтказилгани сабаб бўлган. Тахминан 100 кишидан иборат бригада май ойида Буркина-Фасо пойтахти Уагадугуга «бир қатор муҳим шахслар, жумладан, капитан Иброҳим Траоре»нинг хавфсизлигини таъминлаш учун келган.

Бригада командири, «Жеди» чақирув белгиси билан танилган Виктор Эрмолаев Le Monde журналистлари билан суҳбатда «Айиқлар» Буркина-Фасодан олиб чиқилиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Киритилди: 12:41 31.08.2024. Ўқилди: 3103 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!