🔴 Ҳозирги вақтда энг катта муаммо автомобилни ишлатиш натижасида чиқадиган заҳарли чиқиндиларни камайтиришдан иборат ҳисобланади.
❓Хўш, инсон саломатлигига автомобиллардан чиқаётган заҳарли газлар қанчалик хавфли?
‼️ Автомобиллар ажратадиган заҳарли газлар таркибида 200 га яқин бирикмалар бўлиб, уларнинг аксарият қисми заҳарли газлар ҳисобланади.
1995 йилдан бери «Халқаро автомобилсиз кун» World Car Free Days консорциуми ташаббуси билан дунёнинг юзлаб шаҳарларида ўтказиб келинмоқда.
✅ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь республика бўйича «Автомобилсиз кун» сифатида эълон қилинган.
✅ Автомобиль газлари билан ифлосланган муҳитда узоқ бўлиш организмни умумий ҳолсизланишга олиб келади. Айнан автомобиллардан чиқаётган заҳарли газлар билан ифлосланган ҳаводан нафас олиш натижасида
🔹нафас олиш йўллари,
🔹юрак касалликлари,
🔹инсульт ва ўпка саратони
каби оғир касалликлар келиб чиқади.
🔴 Бундан ташқари, идрокнинг бузилиши, руҳий тушкунлик каби психологик муаммоларнинг пайдо бўлиши ҳам ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.