Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Автомобиль капотида балиқлар билан контент олган блогерга чора кўрилди

Автомобиль капотида балиқлар билан контент олган блогерга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда фуқаро машинасининг олд капотига ҳимоя плёнкасини ёпиштиргани ҳамда унинг ичига сув тўлдириб, балиқларни солгани акс этган видео тарқалди, бу эса ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида катта эътироз келтириб чиқарди.

Ҳолат Экология вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда бирга ўрганилди. Ўрганиш натижасида ушбу ҳуқуқбузарлик Тошкент шаҳрида фуқаро И.Н. томонидан содир этилганлиги маълум бўлди.

Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 111-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари — 1 миллион 125 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

Унутманг! Табиатдаги ҳар қандай тирик жонзотларга нисбатан ноҷоя, ўринсиз, шафқатсиз муносабатда бўлиш тақиқланган ва қонунчиликка мувофиқ қатъий жавобгарлик белгиланган.

Киритилди: 10:21 14.07.2025. Ўқилди: 684 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!