Анқара-Ақсарай трассасида содир бўлган ЙТҲ натижасида қурбонлар сони етти кишига етди.
Бу ҳақда Туркия ИИВ раҳбари Али Эрликая "Х" ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Унга кўра, 33 киши жабрланган, улардан икки нафарининг аҳволи оғир.
"Икки ҳайдовчи, бир йўлбошчи ва 41 нафар йўловчи бўлган сайёҳлик автобуси йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган", — деди у.