Жамоат транспортидан фойдаланаётиб муаммоларга дуч келсангиз, масалан, ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаса, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 1062 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.
Жумладан, ҳайдовчининг қўпол муомаласи, ҳаракат вақтида чекиши, телефонда гаплашиши, баланд овозда мусиқа қўйиши, кондицинер бўла туриб уни ёқишдан бош тортиши бўйича шикоятлар келиб тушган.