Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Австрияда 17 исломофоб суд қилинмоқда

A A A
Австрияда 17 исломофоб суд қилинмоқда

Австриянинг Грац шаҳрида “Австрия идентарист ҳаракати” деб аталувчи гуруҳнинг 17 аъзоси ирқчилик ва исломофобияда айбланиб жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Islam-Today нашри хабар бермоқда.

Улар хусусан жиноий гуруҳга аъзолик, мулкка зарар етказиш, нифоқ ва ирқчи фикрларни тарқатишда айбланмоқда. Прокуратуранинг фикрича, айбланувчилар атайин Ислом динини терроризм билан боғлаш ва мусулмонларни террорчи қилиб кўрсатиш орқали Австрия жамиятида хавотир пайдо қилган.

Исломофоблар 2016 йилда Грац шаҳридаги бинолардан бирининг томига “Исломлашув ҳалокатли” деган плакат ўрнатган, 2017 йилда эса Туркия президенти Ражап Таййиб Эрдоғанни Австриядаги барча туркларни олиб кетишга чақирган.

Manba: azon.uz

Киритилди: 12:05 06.07.2018. Ўқилди: 1208 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар