Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Австралияда болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини чекловчи қонун қабул қилинди

Австралияда болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини чекловчи қонун қабул қилинди

Австралия ҳукумати ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг ёшини чекловчи, 16 ёшга тўлмаган шахсларнинг уларга киришини тақиқловчи қонунни қабул қилди.

Бу ҳақда бош вазир Энтони Альбанезе баёнот берди.

Ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, Австралия "ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари учун энг кичик ёшни 16 ёш қилиб белгиловчи дунёда етакчи қонун"ни қабул қилган. "У жорий онлайн хавфсизлик қонунчилигига ўзгартиришлар киритади, бу ёш австралияликларни ривожланишнинг муҳим босқичларида кўпроқ ҳимоя қилишни таъминлайди", дейилади баёнотда.

Энтони Альбанезе шунингдек, мамлакат ҳукумати технология компаниялари ва ижтимоий тармоқ маъмуриятларидан 16 ёшгача бўлган фойдаланувчилар аккаунт ва саҳифалар ярата олмаслигини таъминлаш учун оқилона чоралар кўришни талаб қилишини таъкидлади. “Ҳукумат янги қонунни бузганлик учун қаттиқ жазо чораларини кўради, рақамли платформалар эса 49,5 миллион австралиялик долларгача, 32 миллион доллардан ортиқ жаримага тортилади”, деди у ва янги қоидаларга Snapchat, TikTok, Instagram ва ижтимоий тармоқлари киришини таъкидлади. Google Classroom ва YouTube, шунингдек, хабар алмашиш ва онлайн ўйинлар болалар учун мавжуд бўлиб қолади.

Киритилди: Бугун 10:15. Ўқилди: 198 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!