Австралия ҳукумати Исроил собиқ ички ишлар вазири Айелет Шакеднинг виза олиш ҳақидаги аризасини рад этди.
Бу ҳақда The Australian газетаси хабар бермоқда.
Австралия ички ишлар департаменти пойтахт Канберрадаги конференцияга қатнашиш учун виза сўраб мурожаат қилган собиқ Исроил вазирига ўз қарорини ёзди.
Ушбу маълумотларга кўра, Шакеднинг виза аризаси Австралия жамиятининг айрим қисмларини "таҳқирлаши" ва жамият ичида "низо қўзғатиши" мумкинлиги сабабли рад этилган.
Шакед газетага берган баёнотида Австралиянинг қарори "уятли" эканлигини айтди.
Конференция Канберрада Австралия/Исроил ва яҳудий ишлари бўйича кенгаш ҳамда Strategic Analysis Australia таҳлил маркази томонидан ташкил этилган.
Айелет Шакед 2015-2019 йилларда Исроилда адлия вазири, 2021-2022 йилларда эса ички ишлар вазири лавозимларида ишлаган.