Бугун 26 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Австралия Эроннинг мамлакатдаги элчиси Аҳмад Садегини "персона нон грата" деб эълон қилди

 Австралия Эроннинг мамлакатдаги элчиси Аҳмад Садегини "персона нон грата" деб эълон қилди

Бу ҳақда Австралия Ташқи ишлар вазири Пенни Вонг матбуот анжуманида маълум қилди.

Вонгнинг сўзларига кўра, Садеги ва яна уч нафар эронлик дипломат етти кун ичида Австралияни тарк этиши керак. Бундан ташқари, Австралиянинг Теҳрондаги элчихонаси хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз фаолиятини тўхтатди. Вазирнинг таъкидлашича, Канберра Эрон билан “баъзи дипломатик алоқаларни” сақлаб қолиш ниятида.

Австралия разведкаси маълумотларига кўра, Эрон “Австралиядаги яҳудий жамиятига қарши антисемит ҳужумлар ортида турибди”. Таъкидланишича, Эрон Мелбурндаги синагога ва Сиднейдаги кошер ресторанига қилинган ҳужумларга алоқадор ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 13:40. Ўқилди: 388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!