Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Австралия Эронга қарши санкцияларни кенгайтирди

Австралия Эронга қарши санкцияларни кенгайтирди

Австралия Эронга қарши санкцияларни кенгайтирди, у ердаги инсон ҳуқуқлари бузилгани учун Эроннинг беш фуқароси қора рўйхатга киритилган.

Бу ҳақда Австралия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Пенни Вонг маълум қилди.

«Маҳса Амини фожиали ўлимининг икки йиллиги учун Австралия ҳукумати яна беш нафар Эрон фуқаросига қарши мақсадли иқтисодий санкциялар ва саёҳат тақиқларини жорий қилмоқда», дейилади баёнотда.

Вазир, шунингдек, Австралия 195 нафар Эрон фуқароси ва бизнесига қарши мақсадли санкциялар киритганини қайд этди. «Ушбу чора-тадбирлар Эронни инсон ҳуқуқларини бузгани учун жавобгарликка тортиш қатъиятимизни намойиш этади», деди у.

Киритилди: 10:12 16.09.2024. Ўқилди: 545 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!