Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Австралия Бош вазири нефт таъминотини кафолатлаш учун Сингапурга ташриф буюради

Австралия Бош вазири нефт таъминотини кафолатлаш учун Сингапурга ташриф буюради

Австралия Бош вазири нефт таъминотини кафолатлаш учун Сингапурга ташриф буюради.

Австралия Бош вазири Энтони Албанезе Яқин Шарқдаги уруш сабабли нефт нархи кескин кўтарилган бир вақтда, мамлакатга ёқилғи импортини таъминлаш мақсадида шу ҳафта Сингапурга боришини маълум қилди.

Мамлакат қайта ишланган нефт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжининг қарийб 90 фоизини импорт ҳисобига қоплайди ва Сингапур унинг энг йирик етказиб берувчиси ҳисобланади. Албанезенинг пайшанбадан шанбагача давом этадиган ташрифи давомида Сингапур Бош вазири Лоуренс Вонг билан дизел ёқилғиси ва суюлтирилган табиий газ каби "ҳаётий муҳим хомашёлар" савдосини муҳокама қилиши кутиляпти.

"Бизни Яқин Шарқдаги вазият ва унинг ҳар икки давлатга кўрсатадиган таъсири хавотирга соляпти", — деди Албанезе.

"France-Presse" агентлигининг хабар беришича, ўтган ойда икки давлат энергия етказиб бериш занжири барқарорлигини ошириш бўйича қўшма мажбурият олган эди. Ҳозирда Австралия ҳукумати ёқилғи қуйиш шахобчаларида дизель ва бензин тақчиллиги камайганини қайд этмоқда.

Киритилди: Бугун 15:00. Ўқилди: 191 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!