Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит бўйича дастури (UNEP) томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ҳар йили 9 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда, бу коронавирус пандемияси даъво қилганидан уч баравар кўп.
Ташкилотнинг махсус маърузачиси Девид Боди ўз баёнотида, COVID -19 га қарши кураш бошланганидан бери ифлосланиш хавфини бошқариш муваффақиятсиз бўлди.
Унинг сўзларига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб 9 миллион киши инсектицидлар, шунингдек, коронавирусдан кўра ҳалокатлироқ бўлган атроф-муҳитни пластик ва электр чиқиндилари билан ифлосланиши туфайли бевақт нобуд бўлмоқда.
UNEP пандемия экологик муаммоларга соя солмаслиги керак, деб ҳисоблайди ва тефлон идишларини ишлаб чиқаришда полифторалкил ва перфторалкилиндан фойдаланишни шошилинч равишда тақиқлашни таклиф қилади, чунки улар одамларда саратон касаллигини келтириб чиқариши олимларга яхши маълум.
UNEP ҳисоботи БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг март ойида бўлиб ўтадиган йиғилишларида кўриб чиқилади.