Эроннинг Ислом инқилоби посбонлари корпуси генерали Иброҳим Рустамий таъкидлашича, қуролланиш соҳасида сўнгги ўн йиллар давомида ўсишга эришган Теҳрон ихтиёрида «улкан махфий имкониятлар» мавжуд.
«Ядровий қуроллардан чандон кучлироқ қуролларимиз бор», — деди генерал Рустамий.
1 октябрдаги ракеталар ҳужумига Исроил жавоб зарбалари бериш ҳақида таҳдид қилганидан сўнг Рустамий шундай баёнот берди.