Савол: Ассалому алайкум! Атир сепиб кўчага чиқиш аёлларга ҳаром қилинганми?
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом!
Абдуллоҳнинг аёли Зайнаб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Сизлардан бирортангиз масжидга ҳозир бўлса, ҳеч хушбўй суртмасин», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
Бошқа бир ривоятда:
«Қайси бир аёл хушбўйланган бўлса, биз билан хуфтон намозига ҳозир бўлмасин», деганлар.
Аслида муслима аёлнинг уйидан ташқарига хушбўй нарса суртиб чиқиши ҳаром. Масжидга борганда суртиши яна ҳам қаттиқ гуноҳ. Чунки бу иш ибодатга келган эркакларнинг хаёлини бузиб, фитнага сабаб бўлиши мумкин. Аёл кишининг масжидга бориб, эркакларнинг хаёли қочишига сабаб бўлишидан кўра бормагани маъқул.
Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ