Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Сурхондарё вилоятидаги Ат-Термизий халқаро университети нодавлат олий таълим хизматлари фаолиятини бошлаш мақсадида Махсус электрон тизим орқали вазирликка мурожаат қилмагани ва лицензияга эга эмаслиги малум қилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддасига асосан, нодавлат таълим ташкилотлари лицензия олинган кундан эътиборан таълим фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидир.
Эслатиб ўтамиз, 2022-йилнинг май ойида Талим инспекцияси Термиз шаҳридаги “УНИВЕРСИТЙ АТ-ТЕРМИЗИЙ” МЧЖнинг нодавлат олий таълим хизматлари кўрсатиш учун лицензияси йўқлиги ҳақида баёнот берган. Шунда сўнг ўтган йил июн ойида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан “Ат Термизий Университй” хусусий университети каналини очиб, фаолият юритишга тегишли рухсатнома олинмаган университетга ўқишга қабул бошланганлиги ҳақида хабарлар бериб пул йиғган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинган эди.