Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

«Астон Вилла» 3 кун ичида амалдаги чемпион ва турнир жадвали етакчисини мағлубиятга учратди

«Астон Вилла» 3 кун ичида амалдаги чемпион ва турнир жадвали етакчисини мағлубиятга учратди

«Астон Вилла» ва «Арсенал» жамоалари Англия премер-лигасининг 16-турида тўқнаш келди.

Учрашувнинг еттинчи дақиқасидаёқ мезбонлар олдинга чиқиб олишди. Жон Макгинн Леон Бейлининг узатмасидан гол урди. Бу гол ўйинда ягоналигича қолди - 1:0.

Англия премер-лигасининг жорий 16-туридан сўнг «Астон Вилла» 35 очко жамғариб, учинчи ўринда бормоқда. Ўз навбатида, «Арсенал» Англия чемпионатида худди шундай сондаги ўйинлардан сўнг 36 очко жамғариб, иккинчи ўринда бормоқда.

Қайд этиш керакки, «Астон Вилла» 3 кун ичида амалдаги чемпион - «Манчестер Сити» ва турнир жадвали етакчиси «Арсенал»ни мағлубиятга учратди.

Киритилди: 12:37 10.12.2023. Ўқилди: 1649 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!