Ким ошди савдоси 15 дақиқа давом этди ва ягона таклиф билан чиққан Sheng-Ke International компанияси ғолиб бўлди.
Тошкент шаҳрида “Аския” бозори ҳудудида автотураргоҳга эга замонавий “Экобозор” савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуасини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаси бўйича тендер савдолари якунланди. Бу ҳақда E-auksion платформасида маълумот келтирилган.
Ким ошди савдоси 15 дақиқа давом этди ва биргина таклифдан кейин якунланди. Уни Sheng-Ke International компанияси амалга оширди, у 225 миллиард 595 миллион сўм – бошланғич баҳодан 5 фоизга кўпроқ таклиф билан ғолибга айланди.
ЯИДХП маълумотларига кўра, компания 2024 йил май ойида рўйхатдан ўтган, устав капитали 68 миллиард сўмни ташкил қилади. У махсус қурилиш ишлари билан шуғулланади.
Компания асосчиси ТОО Sheng-Ke International, раҳбари Чен Майқуан.
Эслатиб ўтамиз, инвесторга қуйидаги талаблар қўйилган:
• майдони камида 3000 кв.м бўлган экобозор қуриш;
• майдони камида 1200 кв.м бўлган совутгичли омбор қуриш;
• ер ости автотураргоҳининг биринчи қаватини (камида 400 ўринли) компания мулкига бепул ўтказиш.
Ушбу лойиҳада йирик савдо мажмуаси бўлиб, унинг ҳудудида велосипедлар учун тўхташ жойи ва замонавий ўриндиқлар, Wi-Fi зоналари, аҳоли дам олиш жойлари, ногиронлар учун эскалатор ва пандуслар, яшил ҳудудлар, 24 соат тозалик ташкил этилади. Янги бозор ёнида 4 юлдузли меҳмонхона ҳам қурилади.
Лойиҳа доирасида 150 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилиши, мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.