Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Асилбек Болтаев — халқаро турнир ғолиби

Асилбек Болтаев — халқаро турнир ғолиби

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Олимпия ўйинлари ғолиби Канибек Османалиевнинг 70 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган халқаро мусобақада Самарқанд вилояти терма жамоаси аъзолари иштирок этмоқда.

Халқаро турнирнинг дастлабки кунида эркаклар ўртасида -61 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Асилбек Болтаев бронза медалига сазовор бўлди. У даст кўтаришда 90 кг., силтаб кўтаришда эса 118 кг. тошни бўйсундирди.

Ушбу ваз тоифасида олтин ва кумуш медаллар қирғизистонлик Эрбол Сарпашов ҳамда Акжул Асамурат улига насиб этди.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, делегациямиз аъзолари ўзининг 70 йиллик юбилейини нишонлаётган Олимпия ўйинлари ғолиби Канибек Османалиевга Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг эсдалик совғасини топширди.

Киритилди: 15:05 26.11.2023. Ўқилди: 730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!