Бугун 5 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Asian Boxing ташкилотида Ўзбекистоннинг икки вакили фаолият юритадиган бўлди

Asian Boxing ташкилотида Ўзбекистоннинг икки вакили фаолият юритадиган бўлди

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида World Boxing ташкилоти қошида Осиё бокс конфедерацияси ташкил этилиши юзасидан миллий федерациялар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган эди.

Унда бир овоздан Осиёнинг 21 та давлати “Лос-Анжелес-2028” ёзги Олимпия ўйинларида бокс спорт турини сақлаб қолиш йўлида World Boxing ташкилотининг конфедерациясини янгидан тузилишини маъқуллади.

Куни кеча эса навбатдаги миллий федерациялар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда янги тузилган Asian Boxing ташкилотига вақтинчалик президент этиб таиландлик Пичай Чунхаважира сайланди.

Шу билан бирга, ташкилотнинг низомини ва норматив ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун вақтинчалик ижроия қўмитаси аъзолари ҳам сайланди.

Ушбу рўйхат таркибига Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Шоҳид Тиллабоев ҳам киритилди.

Шунингдек, Ўзбекистон бокс федерацияси раиси маслаҳатчиси Малик Бабаев Олимпия комиссиясида фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Киритилди: 12:53 30.12.2024. Ўқилди: 645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!