Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ашхободда «Тошкент» истироҳат боғи қурилиши бошланди

A A A
Ашхободда «Тошкент» истироҳат боғи қурилиши бошланди

Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик муносабатлари шарафига «Тошкент» истироҳат боғини қуриш ишлари бошланди. У Маҳтумқули шоҳ кўчасида, «Гунеш» боғи ҳудудида жойлашади, дейилади «Хроника Туркменистана» хабарида.

Қарийб 30 минг метр квадрат майдонда ландшафтли боғ, фавворалар, маданий-оммавий тадбирлар учун майдон ва саҳна, ўзбек таомлари тортиладиган икки қаватли чойхона, шунингдек, Тошкентнинг диққатга сазовор жойларига ўхшатиб ясаладиган 20 дан ортиқ объектлар жойлашади.

Тошкентда 2017 йил октябрида «Ашхобод» сайлгоҳи очилган бўлиб, у ерга саккиз қиррали юлдуз шаклидаги фаввора, гулзорлар, шунингдек, меъморий жиҳатдан Ашхободдаги халқаро аэропортни эслатадиган амфитеатр қурилган.

17 февраль куни Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловни қабул қилиб, Ашхободда «Тошкент» истироҳат боғи очилишини айтган эди.

17 март куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ашхободга борди ва «Тошкент» истироҳат боғининг дастлабки қурилиш лойиҳаси билан танишди .

26 апрель куни эса Туркманистон амалдорлари Гурбангули Бердимуҳаммедовга «Тошкент» истироҳат боғининг қурилиши тўғрисида ҳисобот берди.

Киритилди: 16:40 10.08.2021. Ўқилди: 2552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар