Бугун 25 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

«Асакада одам ўғриси ушланди»ми ёки маст эркак 9 яшар қизга нисбатан одобсиз ҳаракатлар қилганми?! ИИБ ҳолат юзасидан ахборот берди (+видео)

«Асакада одам ўғриси ушланди»ми ёки маст эркак 9 яшар қизга нисбатан одобсиз ҳаракатлар қилганми?! ИИБ ҳолат юзасидан ахборот берди (+видео)

Ижтимоий тармоқларда 8 сентябрь куни «Асакада одам ўғриси ушланди» сарлавҳали видео тарқалди. Видеодаги ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ахборот берди.

Маълум бўлишича, 7 сентябрь куни соат тахминан 16:30 да 2010 йилда туғилган, вояга етмаган Р.С. исмли қиз Асака шаҳар марказий деҳқон бозорида юрган вақтида унга Асака тумани «Байналмилал» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро О.Р. маст ҳолда одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган хатти-ҳаракатлар қилган.

Қиз маст ҳолдаги О.Р.нинг хатти-ҳаракатларидан қўрқиб кетиб, бозор ичидаги одамлардан ёрдам сўраган. Шу вақтда фуқаролар О.Р.ни ушламоқчи бўлиб қувган ва уни Умид кўчасида ушлашган, сўнг уни қизнинг яшаш уйига олиб боришган. «Суриштирув давомида фуқаро О.Рга Асака тумани ‘Бахрин’ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1995 йилда туғилган Ф.Ҳ. тан жароҳати етказгани аниқланди.

Содир этилган ҳолат юзасидан чақирувга асосан, Асака тумани ИИБ ходимлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, хуқуқбузарлик содир этган фуқароларни туман ИИБ биносига олиб келган ва суриштирув ишларини олиб борган. Қайд этишларича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИБ ахборотида.

Киритилди: 17:57 08.09.2019. Ўқилди: 5260 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!