Сурия президенти Башар ал-Ассад Ироқдан Туркия билан музокараларда воситачилик қилишни сўраган, бироқ Бағдод бунга жавоб бермаган. Бу ҳақда Сурия мухолифати телеканали манбалари хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Асад Туркия томони билан музокаралар ўтказиш учун Анталияга хавфсизлик делегациясини юборган.
13 ноябрь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқара Сурия билан муносабатларни нормаллаштириш учун қўлини чўзганини ва бу қўшни давлатда тинчлик ўрнатишга ёрдам беришига ишонишини айтди. У Башар ал-Ассад билан шахсий учрашувга умид билдирди.