Суриянинг собиқ президенти Башар ал-Ассад тарафдорлари гуруҳи Латакия вилоятидаги казармага ҳужум қилишга уринди.
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Манбага кўра, можаро ҳарбий объектга кираверишда бошланган. Хавфсизлик ҳужумнинг олдини олишга муваффақ бўлди ва тўрт нафар ҳужумчини қўлга олди.
Эслатиб ўтамиз, 6 март куни Латакия, Тартус ва Хомс вилоятларида хавфсизлик кучлари ва Асадга содиқ бўлинмалар ўртасида тўқнашувлар бошланган эди. Энг қизғин жанглар Жебла шаҳрида бўлиб ўтди. Тўқнашувларда камида 830 тинч аҳоли ҳалок бўлди.