Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Асад режими қулагандан сўнг 115 минг суриялик ватанига қайтди

Асад режими қулагандан сўнг 115 минг суриялик ватанига қайтди

Сурияда Башар Асад ҳокимияти қулагандан сўнг, 115 минг қочқин мамлакатга қайтди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси Асад режими ағдарилганидан сўнг қўшни давлатларда бўлган 115 мингдан ортиқ суриялик ўз ватанларига қайтганини маълум қилди.

БМТ комиссарлиги баёнотида, 2024 йил 8 декабрдан буён Туркия, Иордания ва Ливан каби давлатлардан Сурияга 100 мингдан ортиқ одам қайтганлиги қайд этилди.

Қайтган сурияликлар сони мезбон давлатлар томонидан тақдим этилган маълумотлар, Суриядаги миграция идоралари маълумотлари ва БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги ва унинг ҳамкорлари томонидан чегараларда ўтказилган кузатувларга асосланади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 8 декабрда Сурияда мамлакатни 24 йил бошқарган Башар Асад ҳокимияти ағдарилди. Ҳокимият муваққат ҳукумат қўлига ўтди. Мамлакатда 2011 йилдан бери давом этган урушда камида 5 миллион суриялик хорижга кетгани айтилади.

Киритилди: 11:15 04.01.2025. Ўқилди: 418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!