Бу ҳақида Financial Times хабар берди.
"2018 йилнинг мартидан 2019 йилнинг сентябригача Сурия нақд пулларини олиб ўтувчи 21 та рейс амалга оширилган. Суриядан умумий оғирлиги 2 тоннага яқин бўлган 100 доллар ва 500 евролик банкнотларни олиб кетаётган самолётлар Внуково аэропортига қўнган", деб ёзади газета.
Бундан ташқари, Асаднинг қариндошлари ўша пайтларда Москвада ҳашаматли кўчмас мулклар сотиб олган. Улар Москва шаҳрида камида 19 та ҳашаматли квартира сотиб олган. Шу билан бирга, 2018 йилга келиб, Суриянинг валюта захиралари амалда нолга тенг бўлган.