Эрон ТИВ раҳбари Зеленскийнинг Теҳронга қарши тажовуз чақириғига шундай жавоб қайтарди.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Ураина Президенти Владимир Зеленскийга мурожаат қилиб, мамлакати Украина каби хориж ҳарбий ёрдамига муҳтож эмаслигини ва ўзи учун ўзи ҳаракат қила олишини айтган.
“Жаноб Зеленский, дунё аллақачон адашган масхарабозлардан чарчади. Сизнинг хориждан қўллаб-қувватланадиган ва ёлланма аскарлар билан тўлдирилган армиянгиздан фарқли ўлароқ, биз – эронликлар – ўзимизни ҳимоя қилишни биламиз ва чет элликлардан ёрдам сўрашга муҳтож эмасмиз”, деб ёзган Ароқчи Х даги саҳифасида