Арманистон Тергов қўмитасининг маълум қилишича, “Муқаддас кураш” ҳаракати аъзоларидан 16 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов маълумотига кўра, улар террорчилик ҳужумлари ва ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёрланган.
"Тергов доирасида полиция ва терговчилар 90 дан ортиқ тинтув ўтказди ва 14 кишини қўлга олди. Қўлга олинганлар орасида Арман Апостол черковининг архиепископи Баграт Галстанян ҳам бор", дейилади эълон қилинган баёнотда.
Тергов қўмитасининг таъкидлашича, тинтувлар чоғида ўқотар қуроллар, портловчи моддалар, тутун гранаталари, ёлланган шахсларнинг рўйхатлари, гуруҳнинг ноқонуний фаолияти тасвирланган ҳужжатлар ва бошқа “инкор қилиб бўлмайдиган далиллар” аниқланган.