Арманистон Миллий ассамблеянинг собиқ спикери, собиқ бош вазир Овик Абрамян ушланди. Бу ҳақда Arminfo Коррупцияга қарши кураш қўмитасига таяниб хабар берди.
Овик Абрамян пул ювиш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш ва ноқонуний тадбиркорликда иштирок этиш каби бир қанча жиноятларда айбланмоқда.
У 2014-2016 йилларда Арманистон бош вазири лавозимида ишлаган. 2012-2014 йилларда парламент спикери бўлган.