Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Арманистонда россиялик ҳарбий қотилликда гумонланиб қўлга олинди

Арманистонда россиялик ҳарбий қотилликда гумонланиб қўлга олинди

Арманистоннинг Гюмри шаҳрида Россия ҳарбий базаси ҳарбий хизматчиси қўлга олинди. Бу ҳақда «Meduza» хабар берди.

У маҳаллий аёлнинг ўлимида айбланмоқда. Ҳозирча бошқа тафсилотлар маълум эмас.

Аввалроқ маҳаллий ОАВ 3 декабрь куни Гюмрида калтакланиш оқибатида 57 ёшли аёлнинг вафот этганлигини хабар берганди. Унинг ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Гюмрида Россиянинг 102-ҳарбий базаси жойлашган.

Маълумот учун:

2015 йилнинг январида россиялик ҳарбий хизматчи Валерий Пермяков Гюмридаги уйлардан бирида бир оиланинг етти нафар аъзосини ўлдирган. Унга умрбод қамоқ жазоси тайинланган.

2017 йилнинг апрелида Гюмрида россиялик ҳарбий Дмитрий Ялпаев ўлдирилган бўлиб, унинг ўлимида айбланган Степанавана Арман Жанжугазян 22 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 08:07 13.12.2018. Ўқилди: 1379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!