Арманистоннинг Гюмри шаҳрида Россия ҳарбий базасининг икки нафар ҳарбий хизматчиси Украина фуқаросини калтаклаганликда гумонланиб қўлга олинди.
Украина фуқароси Дмитрий Самуэленконинг аризасига кўра, ҳарбийлар тахминан бир ой олдин унга ҳужум қилган. Ҳозирда улар ҳибсда сақланмоқда ва соғлиққа енгил зарар етказишда айбланмоқда.
Бу Гюмридаги биринчи шундай ҳолат эмас. Ноябр бошида Россия ҳарбийлари бир йигитни таҳқирлаётгани акс этган видео тарқалганди. “Радио Озодлик” маълумотига кўра, жабрланувчи ҳам Россия фуқароси бўлган. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот учун, Гюмрида Арманистондаги Россиянинг ягона ҳарбий базаси — 102-ҳарбий база жойлашган.