Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Арманистонда Пашинянга ишонч сўнмоқда: 36% уни сайлов орқали четлатишни хоҳлайди

Арманистонда Пашинянга ишонч сўнмоқда: 36% уни сайлов орқали четлатишни хоҳлайди

Арманистон бош вазири Никол Пашинянни ҳокимиятдан четлатишнинг энг самарали йўли мамлакат фуқароларининг 36,4 фоизи навбатдан ташқари парламент сайловларини ўтказиш деб ҳисоблайди.

Бу ҳақда Gallup International Association'нинг Арманистондаги ваколатхонаси томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра маълум бўлди.

Сўралганлар орасида 29,8 фоизи истеъфога чиқишни ёқлаб овоз берган, 16,9 фоизи Пашинян ўз лавозимини тарк этмаслиги кераклигини таъкидлаган. 10,1% бу кўча норозилик намойишлари орқали босим ўтказиш орқали амалга оширилиши керак деб ҳисоблайди, 5% респондентлар импичмент эълон қилинишини қўллаб-қувватлаган.

Сўров натижаларига кўра, агар яқинлашиб келаётган якшанба куни парламент сайловлари ўтказилса, Пашиняннинг "Фуқаролик шартномаси" партиясига 11,5 фоиз, Арманистоннинг собиқ президенти Роберт Кочаряннинг сиёсий блокига 8 фоиз, собиқ президент Серж Саргсяннинг сиёсий блокига 3,7 фоиз овоз берилади.

23,7% респондент сайловда иштирок этмаслигини маълум қилган; 18,5 фоизи жавоб беришга қийналди, қолган 0,3 фоиздан 3 фоизгача бўлган овозлар турли сиёсий кучлар ўртасида тақсимланди.

Киритилди: 18:09 06.05.2025. Ўқилди: 662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!