Арманистон Бирлашган миллий конституциявий партияси мамлакат бош вазири Никол Пашинянга ишончсизлик вотуми билдириш тартибини бошлади.
Бу ҳақда партия раиси Овик Агазарян ўзининг Фаcебоокъдаги саҳифасида маълум қилди.
"Биз Арманистон бош вазири Никол Пашинянга ишончсизлик вотуми (импичмент) билдириш тартибини бошлаймиз," - деб ёзди у.
Агазаряннинг сўзларига кўра, янги ҳукумат раҳбари лавозимига номзоднинг номи 20 май куни эълон қилинади.