Бугун 16 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Арманистонда коррупцияни тергов қилаётган журналист ҳибсга олинди

A A A
Арманистонда коррупцияни тергов қилаётган журналист ҳибсга олинди

Арманистонда ҳукуматдаги коррупцияга оид журналистик тадқиқотлари билан танилган мухбир Лилит Агекян ҳибсга олинди.

Маълумотларга кўра, у бир неча соат олдин қўлга олинган ва ҳозирда полиция ҳибсхонасида. Қайд этилишича, Лилит Агекянга адвокати ва онаси билан учрашишга рухсат берилмаган.

Журналистнинг ҳибсга олиниши сабаблари айтилмаган.

Лилит Агекян, маҳаллий матбуотнинг таъкидлашича, Гюмри ҳокимиятининг коррупция, турли жиноятлар ва бошқа қонунбузарликлар ҳақидаги кўплаб фактларини ошкор қилди.

Киритилди: 08:44 09.05.2025. Ўқилди: 971 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!