Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян Украина бўйича конференцияда иштирок этиш учун Швейцарияга ташриф буюради.
Бу ҳақда Арманистон хавфсизлик кенгаши матбуот хизматига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.
“15 июнь куни Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян Швейсария Конфедерациясининг Нидвалден кантонига ишчи ташриф билан боради ва у ерда “Украина тинчлик резолюцияси” саммитида иштирок этади”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.