Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Aрманистон, Тожикистон ва Қирғизистон қўшинлари Қозоғистонни тарк этди

Aрманистон, Тожикистон ва Қирғизистон қўшинлари Қозоғистонни тарк этди

КХШТнинг Aрманистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳарбий бўлинмалари Олмаотадан чиқиб кетди. Бу ҳақда 14 январь, жума куни “ТAСС” хабар берди.

Қайд этилишича, Aрманистон бўлинмалари ўз транспорт воситалари ва шахсий таркибини Россия Aэрокосмик кучларининг учта Ил-76 ҳарбий-транспорт самолётига ортиб, Олмаота аэродромидан ҳавога кўтарилган.

Ўз навбатида, тожикистонлик ҳарбий хизматчилар Россиянинг битта Ил-76 самолёти бортида таътил пайтида Қозоғистон ҳарбий таълим муассасаларида таҳсил олаётган курсантларини ўзлари билан олиб кетишган.

Қирғизистон тинчликпарвар кучлари ўзлари ҳимоя қилган Олмаота ИЕС-2 ҳудудидан ўз карвонида ўз давлати чегараси томон ҳаракатланишди. Улар Қирғизистон ҳудудига 250 км га яқин масофани босиб ўтишлари керак. Карвон таркибида Дажианг зирҳли машиналари ҳам бор.

Киритилди: 13:58 14.01.2022. Ўқилди: 2560 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!