Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Арманистон тинчлик шартномасини якунлаш учун Озарбайжон билан учрашишга тайёр

Арманистон тинчлик шартномасини якунлаш учун Озарбайжон билан учрашишга тайёр

“Арманистон тинчлик шартномасини якунлаш учун Озарбайжон билан учрашишга ва Жанубий Кавказдаги хавфсизлик ҳолатини яхшилаш учун амалий чоралар кўришга тайёр”.

Бу ҳақда Арманистон матбуоти хабарига кўра, мамлакат ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Скопьеда бўлиб ўтган ЕХҲТ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида маълум қилган.

Дипломатнинг эслатишича, Арманистон муайян тамойиллар асосида тинчлик битими тузиш тарафдори: Боку ва Ереван томонидан бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини ўзаро тан олиш; МДҲ тамойиллари ва мақсадлари тўғрисидаги 1991 йилдаги Олмаота декларацияси асосида чегараларни делимитация қилиш ва кейин демаркация қилиш; минтақада мамлакатларнинг суверенитети, юрисдикцияси, қонунчилиги, тенглиги ва ўзаро муносабатини тан олиш асосида алоқаларни очиш.

“Арманистон томони санаб ўтилган тамойилларга содиқлигини тасдиқлайди ва бу йўналишда амалий қадамлар қўйишга тайёрлигини намойиш этади”, — дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 01:23 01.12.2023. Ўқилди: 1135 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!