Бугун 14 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Арманистон Россиянинг темир йўлларни бошқариш ҳуқуқини қайта кўриб чиқиши мумкин

Арманистон Россиянинг темир йўлларни бошқариш ҳуқуқини қайта кўриб чиқиши мумкин

Никол Пашинян Арманистон темир йўлларини бошқариш ҳуқуқини сотиш эҳтимолини истисно қилмади.

Арманистон мамлакат темир йўлларини бошқариш бўйича Россия концессиясини тўлиқ ёки қисман сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бош вазир Никол Пашинян Ереван Москва билан муросали ечим топиш ва вазиятнинг кескинлашиб кетишининг олдини олишга умид қилаётганини билдирди.

Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, Арманистон томони масалани «дўстона йўл билан ҳал қилиш»дан манфаатдор. «Биз бир-биримизнинг манфаатларимизни тушунишимиз ва муросага боришимиз керак», — деди Пашинян. У концессиянинг кейинги тақдири бўйича бир нечта эҳтимолий вариант муҳокама қилинаётганини таъкидлади.

Бош вазир муаммо темир йўлларнинг Россия томонидан бошқарилаётганида эмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Ереван Арманистонни халқаро транспорт йўналишларига интеграция қилиш учун «тарихий имконият»ни қўлдан бой беришдан хавотирда.

Пашинян Арманистон темир йўл инфратузилмасининг эҳтимолий йирик фойдаланувчилари ҳозирча инвестиция киритишга қизиқиш билдирмаётгани ва мамлакатни четлаб ўтувчи муқобил йўналишларни кўриб чиқаётганини қайд этди.

Ҳукумат раҳбари бу масалани Арманистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларни диверсификация қилишга қаратилган кенгроқ сиёсати билан ҳам боғлади.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлик ҳақида фикр билдирган Пашиняннинг таъкидлашича, Москва, Ереван фикрича, муносабатларнинг «эксклюзив» хусусиятга эга бўлишини истамоқда. «Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам муносабатларни диверсификация қилишимиз керак. Экспорт билан боғлиқ муаммолар ҳал қилинган тақдирда ҳам, кун тартибимиз ўзгармайди», — деди Пашинян.

Киритилди: Бугун 21:40. Ўқилди: 147 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!