Арманистон МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Москвада бўлиб ўтган йиғилиши якуни бўйича қабул қилинган икки баёнотга қўшилмади, деди мамлакат ташқи сиёсат идораси матбуот котиби Ани Бадалян.
“Арманистон “Евросиё хавфсизлигини таъминлаш тамойили тўғрисида”ги ҳамда “Халқаро муносабатда бир томонлама чеклов чораси қўллашга йўл қўйилмаслиги тўғрисида”ги баёнотларга қўшилмади, дея Бадалян сўзларидан иқтибос келтирган “Armenpress” давлат агентлиги.
Йиғилишда бу икки ҳужжатдан ташқари “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида”ги қўшма баёнот қабул қилинган.