Арманистон Бош прокуратураси Марказий сайлов комиссиясига (МСК) мамлакатнинг иккинчи президенти, "Арманистон" блоки етакчиси Роберт Кочарянга қарши жиноий иш қўзғатишга рухсат беришни сўраб мурожаат қилди.
Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати баёнотида айтилмоқда.
Кочаряндан ташқари, парламентга номзодлар Асатур Кочарян ва Руслан Барсегянга қарши жиноий иш қўзғатиш имконияти кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Роберт Кочарянга аввалроқ "Звартноц" аэропортида мамлакатдан чиқишга рухсат берилмаган эди.