Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Арманистон икки ўт орасидами?

A A A
Арманистон икки ўт орасидами?

Арманистон Россиянинг яқин иттифоқчиси бўлиб қолади ва келажакда ҳам Россия, ҳам Ғарб давлатлари билан муносабтларни ривожлантиришга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян “Euronews” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
 
“Биз Россиянинг яқин иттифоқчиси бўлиб қоламиз ва Россия, НАТО, Европа Иттифоқи ва АҚШ билан муносабатларни бирдек ривожлантиришга умид қиламиз. Ташқи сиёсатимизни кескин ўзгартириш ниятида эмасмиз”, дейди Бош вазир Пашинян.
 
Шунингдек, Пашинян Арманистон НАТОга шерик давлат экани ва альянснинг Косово ва Афғонистондаги миссияларида иштирок этишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу ҳол мамлакатга халқаро хавфсизликни таъминлаш имконини беради. Пашинян мамлакати Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо эканини ҳам эслатиб ўтди.
 
Арманистон Россия ва Ғарб давлатлари билан бирдек муносабатлар ўрнатишнинг уддасидан чиқа олармикан? Айниқса, ҳозирдигидек қарама-қаршиликлар кучайган бир вазиятда бу янада қийинроқ бўлади.

Manba: qalampir.com

Киритилди: 14:57 13.07.2018. Ўқилди: 1622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар