Арманистон Ички ишлар вазирлиги йўллар ва автомагистралларни тўсишда қатнашган 196 нафар намойишчи қўлга олингани ҳақида хабар берди.
Арманистонликлар бир неча ҳафтадан бери амалдаги бош вазирга ва ҳудудларнинг Озарбойжонга берилишига қарши норозилик намойишлари ўтказмоқда. Намойишга Арман Апостол черковининг Тавуш епархияси раҳбари Баграт Галстанян бошчилик қилмоқда. Унинг ўзи машинасида Ереванда Саят-Нова шоҳ кўчаси ва Абовян кўчаси чорраҳасини тўсиб қўйган.