Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Арманистон Евросиё иқтисодий иттифоқи таркибидан чиқишни режалаштирмаяпти

Арманистон Евросиё иқтисодий иттифоқи таркибидан чиқишни режалаштирмаяпти

Арманистон ЕвроНикол Пашинян ЕОИИ атрофида содир бўлаётган воқеалар унда хавотир уйғотаётганини тан олди, бироқ бу ҳолат бошқа ҳамкорларни ҳам ташвишга солиши кераклигини билдирди.
сиё иқтисодий иттифоқи таркибидан чиқишни режалаштирмаяпти, бироқ бирлашма ичида юзага келган муаммоларни имкон қадар тезроқ ҳал қилишни зарур деб ҳисоблайди — Арманистон бош вазири.

Никол Пашинян ЕОИИ атрофида содир бўлаётган воқеалар унда хавотир уйғотаётганини тан олди, бироқ бу ҳолат бошқа ҳамкорларни ҳам ташвишга солиши кераклигини билдирди.

"Ишончим комилки, улар ҳам хавотирда, чунки худди шу ҳолат қачондир уларнинг ўзлари билан ҳам содир бўлиши мумкинлигини билишади. Биз ўз олдимизга ЕОИИдан чиқиш мақсадини қўймаяпмиз, лекин агар муаммолар ҳал этилмаса, ЕОИИнинг парчаланиши муқаррар", — дея таъкидлади у.

Пашиняннинг сўзларига кўра, ЕОИИнинг асосини тўртта асосий тамойил — маҳсулотлар, хизматлар, ишчи кучи ва капиталнинг эркин ҳаракатланиши ташкил этади. Агар улар амал қилишдан тўхтаса, бирлашманинг ўзи мавжуд бўлиши сўроқ остида қолади.

Киритилди: 20:09 25.06.2026. Ўқилди: 852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!