Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Арманистон Европа Иттифоқига қўшилиш масаласида имзо тўплашни бошламоқчи

Арманистон Европа Иттифоқига қўшилиш масаласида имзо тўплашни бошламоқчи

Арманистон Марказий сайлов комиссияси "Арманистоннинг Европа Иттифоқига қўшилиш жараёнини бошлаш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини киритиш мақсадида ташаббус гуруҳини тузиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳужжат 51 нафар фуқародан иборат гуруҳ томонидан тақдим этилган. Улар "Республика" партияси раиси ўринбосари Артак Зейналянни ўзларининг ваколатли вакили этиб тайинладилар.

МСК 10 кун ичида ташаббусни рўйхатдан ўтказиши ёки рад этиши мумкин.

Аввалроқ парламент спикери Ален Симонян Латвияга ташрифи чоғида Арманистон яқин келажакда ЕИга қўшилиш имконияти масаласини референдумга қўйиши мумкинлигини айтганди.

Киритилди: 17:12 05.09.2024. Ўқилди: 645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!