АҚШ Жанубий Кавказда "барқарорлаштирувчи рол ўйнамади". Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков "Россия Арманистон билан барча йўналишларда ҳамкорликни давом эттиришга тайёр" эканини билдирди.
***
Аввал Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 14 январь куни Вашингтонда стратегик шериклик тўғрисидаги ҳужжатни имзолаши айтилган эди.
Бу ҳақда Арманистон Ташқи ишлар вазирлигининг Телеграм-каналида хабар берилган.