Бугун 15 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Аргентинадаги заводда кучли портлаш юз берди

Аргентинадаги заводда кучли портлаш юз берди

Интернетда Аргентинадаги заводда содир бўлган кучли портлаш видеоси пайдо бўлди.

Кадрларда бинонинг кучли портлаш лаҳзаси, шунингдек, қуюқ тутун ҳалқалари акс этган. Портлаш шунчалик кучли бўлганки, уни самолёт баландлигидан кўриш мумкин бўлган, зарба тўлқини шаҳарнинг бир қанча туманларидаги уйларнинг деразаларини синдирган.

Эсайс шаҳридаги қишлоқ хўжалиги ўғитлари заводида фавқулодда ҳолат юз берди.

Аланга тахминан 20 метр баландликка кўтарилган.

Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, фожиа оқибатида 200 дан ортиқ киши эвакуация қилинган, камида 22 нафар одам жароҳатланган.

Киритилди: Бугун 21:02. Ўқилди: 204 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!