Аргентина Украинага ҳарбий ёрдам бериш ниятида эмас, гап фақат гуманитар ёрдам ҳақида кетмоқда, деди президент Хавьер Малей матбуот котиби Мануэль Адорни.
"Йўқ, биз ҳеч қандай ҳарбий ёрдам кўрсатмаймиз, биз логистика соҳасида, гуманитар масалаларда, ҳудудларни миналардан тозалашда ёрдам берамиз, аммо биз ҳарбий можарога аралашмаймиз" - деди Адорни журналистларга.
Аргентинанинг Cronista газетаси аввалроқ Германия томонидан Аргентина учун ишлаб чиқарилган Аргентина ТАМ ўрта танкларини Украинага топшириш бўйича музокаралар олиб борилган бўлиши мумкинлигини ёзган эди.